БИСМИЛЛАҲИР РАҲМОНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамду санолар бўлсин! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловотлар бўлсин! Фазийлатли Шайх жаноблари, Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва барокатух! Шайх жаноблари, навбатдаги "Мукаммал Саодат Йўли" деб номланувчи китобингиз нашрга берилганидан ва яқин кунларда халқимиз қўлига етиб келишини ўқиб жуда хурсанд бўлдим. Жанобимиз ҳақларига дуолар қилдим. Ёзувлари тугаб битган, нашрга рухсат берилишини кутиб турган бошқа китобларингиз ҳам тез кунларда чоп этилиши интизорлик билан кутамиз ва дуолар қиламиз. Аллоҳ таоло Ислом йўлида олиб бораётган меҳнатларингиз ва бизларга тақдим этаётган китобларингиздан хосил бўлган савобларни кўпайтириб берсин! Уларнинг савобларидан Ўзингиз, яқинларингиз, жумладан, Биринчи Устозингиз ва Волидаи Мехрибонингизни ҳам бахраманд айласин. Оламдан ўтган барча Азизларингизни охиратларини обод айлаб, қолганларга барча яхшиликларни насийб айласин! Омийн! Дуоларингизга умидворлик хисси ила, Абу Абдурахмон.