Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-онани муросага келтиришда фарзандларнинг вазифалари

16:15 / 16.06.2019 | Полководец | 1970
Ассалому алайкум! Менинг отам ва онам олий маълумотли инсонлар бўлиб, улар деярли 32 йилдан бери бирга яшаб келишмоқда, 4 нафар неваралари бор. Отамнинг касби сабабли Улар ҳозирда иккалалари Тошкентда истиқомат қилишмоқда. Отам 10 йилдан буён спиртли ичимликларга ружъу қўйган, онам билан деярли ҳар куни жанжал бўлади, жуда уятсиз сўзлар айтилади. Отам онамга мени кўнглимга қара дейди, онамнинг эса самимий ва меҳр билан дадамга хизмат қилиш хоҳиши йўқ, дадамдан зериккан, ноиложликдан отам билан бирга яшайди, Уларни ҳам жонига теккан. Орада қайтадан никоҳ ҳам ўқитилди. Намозларимизда доимий Аллоҳдан яхшиликлар сўрамоқдамиз. Мазкур масалада биз фарзандларга нима маслаҳат берасиз, қайси йўлни тутайлик, ота-онамиз бир-бирларини адо қилишмоқда, айниқса онам қийналмоқда.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Алоҳида уй олиб чиқариб қўйинглар. Хотин эрни чўриси, эр унинг устида хоҳлаганини қилади дегани эмас. Шариат чегарасидан чиқмасдан хоҳлагандек яшашга ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat