Ассалому алайкум! Аёл агар эри билан алохида уйда яшаса, номахрамлар нигохи тушиши эҳтимоли бўлмаса, уйда енгил кийим (калта кўйлак ёки шортик) кийиб юриши мумкинми? Бир одам «Уйда бир ўзи бўлса хам мумкин эмас, сабаби уйда шайтонлар бўлади ва улар аёлнинг очиқ авратини ялаб кетади» деб айтди. Шу ростми? Агар эр аёлини шунақа юришига йўл қўйиб берса даюс бўлиб қолмайдими?
Ва алайкум ассалом! Аёл киши, ҳақиқатан номаҳрамлар йўқ ва уларни кўзи ҳам тушмайдиган жойда кийиниш борасида ихтиёрлидир. Эри рухсат берса даюс бўлмайди. Валлоҳу аълам!