Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зино ҳақида

08:13 / 28.06.2019 | Lobar | 4117
Ассалому алайкум! Бир ярим йил олдин иккинчи турмушга чиқдим. 9ёш ўғлим бор. Ўша вақтда 2-синфда ўқирди. Фарзандсизга турмушга чиқдим, ўғлимни фарзанд қиламан деб олгани учун. Мени уйга олиб келганидан кейин акаси вафот этди. Руҳий ҳаста эди, уни қизчасини васийликка олдик. Мен у қизчани руҳий ҳасталигини сеза бошладим. Ўғлимга у зино ишни таклиф қилиб қўймас экан. Ўғлим кетаман деб туриб олди. У қизчани овсинимни ўғлига ҳам қилаётганида ушлаб олганини айтди. Ўғлим уни тепиб ташлашини шунда ҳам ёпишиб олишини айтди. Мен уни қанонамни уйига олиб боришга қўрқиб қайнобчамни олдига бориб уни қайинам қарасин тушунтиринг мен ишли аёлман эрта кетиб кеч келаман, ўзлари тарбия қилсин, ёрдам керак бўса бериб турай, уларни ҳирси уйгонса зино қилиб қўймасин, иккиси бир уйда турмасин дедим. Қайинамга нима деган билмадим, кечга келиб мени эрим этдан тирноқни ажратдинг деб тепалаб кетди. Бўлган ишни айтсам эътибор бермади, зинодан асрадим десам ҳам тушунмай сен ифлоссан деб ураверди. Шундан кейин мен билан яшамай қўйди, кечалари чиқиб кетар, кундузлари ухлар, уй билан иши бўлмай қолди. Охири ҳар ҳил баҳоналар қилиб чиқиб кетарди. Мени шу воқеадан кейин кетишим учун ҳар ҳил ишлар қилишди. Охири чидолмай кетиб қолдим. Мени телефонда жавобимни бериб юборди, ҳар доим сен гуноҳкорсан дейди. Мен зинони олдини олиб иккисини ажратганим гуноҳми? Ҳалиям ўғлим ақлли бола, тушуниб қолган ҳаётни, у яқинлашса итариб уриб ташлайверган, охири чидолмай менга айтди. Онамни ҳаёти бузилмасин деб кўп вақт айтмаганини айтиб берди. Мен тоғамлар билан яшай, сиз қайтманг дерди. Сиз яшанг дерди, эримни севишимни биларди. Мен гуноҳга ботдимми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри иш қилгансиз. Бироз тадбирсиз иш бўлибди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat