Ассалому алайкум! Мен оила қурганимга 3 йил бўлди озгина вақт ўтиб оиламдагилар блан аёлим чиқишмай қолди тортишувлар бўлиб ўтди ўртада қолдим бу ёғда ота онам ака укаларим буёғда аёлим. Ойламни сақлаб қолиш учун алохида ижарага уй олиб чиқип кетдим шаройитм яхшимас лекин отам маблағ сўраб туради қийналганимдан қиберолмаяпман ха деб сўраганлари учун гаплашишданам қочяпман ўзимни шаройитимни яхшилаш нияатда ишлаяпман уёқга қисам ўзимни шаройитм қийинлашиб қолади фарзантим аёлим турибди. Шу масалага жавоб тополмаяпман, отамга қиберолмаяпканимга гаплашмаяпканимга гунохкор бўпколмаяпманми?
– Ва алайкум ассалом! Имконингизга қараб отангизга ҳам яхшилик ва эҳсон қилинг. Гаплашмасдан юришингиз жоих эмас. Валлоҳу аълам!