– Ва алайкум ассалом! Бузмайди ҳам камайтирмайди ҳам.
عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَؤُمُّ النَّاسَ وَأُمَامَةُ بِنْتُ أَبِي الْعَاصِ وَهِيَ ابْنَةُ زَيْنَبَ بِنْتِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى عَاتِقِهِ، فَإِذَا رَكَعَ وَضَعَهَا وَإِذَا رَفَعَ مِنَ السُّجُودِ أَعَادَهَا. وَفِي رِوَايَةٍ: فَإِذَا سَجَدَ وَضَعَهَا وَإِذَا قَامَ حَمَلَهَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одамларга имом бўлиб, намоз ўқиётганларини кўрдим. Умома бинти Абу Осс – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Зайнабнинг қизи елкаларида эди. Бас, рукў қилсалар, уни ерга қўяр ва саждадан турсалар, қайтариб олар эдилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Сажда қилсалар, уни қўяр ва турсалар, кўтариб олар эдилар», дейилган.
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўта болажон эканликлари маълум ва машҳур. У зотнинг Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳуларни кўтариб олиб намоз ўқиганлари ҳақида ривоятлар кўп.
Ушбу ривоятда эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам катта қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳо ва куёвлари Абу Осснинг қизлари Умомани кўтариб олиб, имомлик қилганлари ҳақида сўз бормоқда.
Демак, ёш болаларни кўтариб олиш, уларни ерга қўйиш, яна қўлга олиш билан намоз бузилмайди. Ушбу ва шунга ўхшаш бошқа ҳадислар бунга далил ва ҳужжатдир. Чунки кичик болалар ота-оналарига кўп осилишади. Яна бу ишнинг яхши томони ҳам бор. Намознинг ичида аралашиб ўсган болалар ибодатга мо¬йил бўлиб ўсадилар.
Болалар ва уларнинг кийимлари пок бўлиши ҳақида ҳукм бор. Фақат нажосат очиқ-ойдин кўриниб турган бўлса, уни кетказиш керак. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!