Ассалому алайкум! Яна бир саволим қуйидагича: Бундан бир неча йиллар муқаддам маҳалламизда бир йигит сувда чўкиб ўлди. У йигит бир қизга унаштирилган, ҳали унга уйланмаган эди. Хуллас таъзия пайтида йигитнинг жўралари маййит ётган хонага парда тортиб, чимилдиқ ясаб, ўлган йигитга ёр-ёр айтишди. Бу ҳолат жуда ҳам ачинарли бўлди, кўпчилик йигит бечорани чимилдиқ кўрмай нобуд бўлганидан ачинди. Бундай қилиш шариатимизда борми? Аллоҳ бундай ишларни қабул қилиб, улардан рози бўладими?
Ва алайкум ассалом! Бу бидъат амали бўлиб, буни тарк қилиш вожиб. Валлоҳу аълам!