Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мунофиқликдан қандай қутилсам бўлади?

11:55 / 28.06.2019 | Ayyubxon | 2435
Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Мунофиқ учун бомдод ва хуфтон намозлари ўқиш қийин бўлади" деган хадисларига тушиб қоляпман. Ўзимни яқин инсонларни яхшиликка, намозга чақириб ўзимга эслатиб тинчлангандек бўламан. Бошқаларга дин хақида эслатаман, лекин ўзим намозни хам тўлиқ ўқолмайман, шундай қилаётганимда бир хилларида виждоним қийналади. Ўзимдан ўзим уялиб кетаман. Жаханнамда кофирлардан пастги даражада азобланмаслик учун нима қилай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳамма нарса ҳам озуқланиш(заряд олиш)га муҳтож бўлгани каби инсоннинг ҳам жасади ва руҳи озуқланишга муҳтож бўлади. Шунинг учун саҳобалар бир бирларига қараб “Кел иймонлашамиз” дер эдилар. Бу эҳтиёжни қондириш учун Аллоҳ таоло жумани фарз қилган, жумада эса хутба бор. Саҳобаи киромлар ҳафтада бир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насиҳатларидан озуқланиб кетишар эдилар. Қўшимча озуқланиш тақозо қилинган ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳолатга қараб омматан, гоҳида хос-хос кишиларга насиҳат ҳам қилар эдилар. Ҳозирги кунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарафли бу ишлари жума масжиди имомлари зиммасига юклатилган. Имом домлаларимиз жума хутбасини адо қилиниши керак бўлган бир расмиятчилик каби ўйламасдан фарзни адо қилаётганларини ҳис қилишлари ва  масжидига келувчиларни тўлиқ озуқлантира олишлари керак. Улар бу ҳолатда беэътиор бўлишса нафақат Аллоҳнинг фарзига беэътибор бўлишган, балки ҳар бир намозхонни руҳий озуқасини таъминламаган бўлиб қоладилар. Бу нарсани аъло даражада бажараётган имомларимиз ҳам сероб. Аллоҳ улардан рози бўлсин ва сафларини кенгайтирсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat