Ассалому алайкум! Мен намозни ёлғиз ўқиганимда руҳим, таним ва бутун вужудим роҳат олиб, сокинлик топади. Жамоат билан ўқиганимда эса ундай эмас. Жамоат намозининг савоби кўпрок, лекин ёлғиз ўқишни афзал кўрмоқдаман. Шу ишим тўғрими? Ёки жамоат билан ўқишга ҳаракат қилишим керакми? Намозни яқинда бошладим Алҳамдулиллаҳ! Жавоб учун ташаккур.
Ва алайкум ассалом! Намозни жамоат билан ўқиш суннати муаккада, баъзилар эса вожиб деганлар. Вожибни тарк қилиб топилган сокинлик шайтоннинг ҳийласидан бошқа нарса эмас. Жамоат билан ўқишга ҳаракат қилишингиз вожиб. Валлоҳу аълам!