Мухтарам Устоз! АЛЛОХ икки дунё хаётингизга барокат ато қилиб, яхшиликлар билан мукофотласин! Устоз яқинда "рўза бузиладими" мавзусида ёзган саволимга берган жавобингиздан кейин "рўза" булимини тўлиқ текшириб чиқдим. У ерда лаб, милк қонаши хақида саволлар берилибди, лекин менда қон бурундаги қон томирдан сизилиб кўп чиқади. Баъзида томоқдан тортиб туфурсам қон чиқади. Саволим шуки агар бурундаги қон томирдан чиққан қон томоққа кетиб қолса рўза бузилмайдими? Устоз одобсизлик қилган бўлсам узр. Бу масала менга жуда мухим, негаки бу холат менда доимий равишда бўлади олдимизда эса Рамазон ойи келмоқда.
- Қон кирганини билмасангиз, ҳеч нарса бўлмайди.