Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандли диабет рўзаси

16:46 / 28.03.2022 | Abdukarim | 1217

Ассалому алайкум! Менда қандли диабет ташхиси қўйилди. Рамазон ойида рўза тутсам агар ахволим ёмонлашиб рўзамни очсам каффорат тутаманми ёки фидя бераманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рамазон ойида рўза тутиб кўринг, агар қодир бўлсангиз охиригача тутишингиз фарз. Агар заифлашиб, соғлиғингизга зарар етиши мумкин бўлган ҳолат пайдо бўлса очиб юборасиз. Бундай ҳолатда каффорот вожиб бўлмайди, фақат қазо тутиб берилади. Ҳар куни тутишга қодир бўлмасангиз оралатиб, яъни бир кун тутиб бир кун тутмасдан бўлса ҳам рамазон ойи рўзасини тутинг. Орада қолдирган кунларингизни қазосини рамазондан кейин ёки қишнинг қисқа кунларида бўлса ҳам тутиб бераверасиз. Агар йилнинг бирорта кунида ҳам рўза тутишга қодир бўлмайдиган даражага тушиб қолган бўлсангиз ва кейинчалик рўза тутишга қодир бўлишингиз умид қилинмаса, рамазон рўзаси учун фидя берсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat