– Ва алайкум ассалом! Руҳий касал, комага тушганлар одам фойда зиённи билмайдиган даражага тушиб ва бу тушган вақти беш вақт намоз муддатидан ўтиб кетса қазоси ўқилмайди. "Кифоя" китобида қуйидагича келган:
Бир кечаю бир кундуз жинни бўлган ёки ҳушидан кетган одам ўтган намозларни қазо қилади.
Ибн Умар, Аммор ибн Ёсир ва ҳазрати Али розияллоҳу анҳум ўзларидан кетганларидан кейин ҳушларига келганларида намозни қазо қилиб ўқиганлар.
رَوَى الدَّارَقُطْنِيُّ عَنْ يَزِيد مَوْلَى عَمَّارِ بْنِ يَاسِرٍ أَنَّ عَمَّارَ بْنَ يَاسِرٍ أُغْمِيَ عَلَيْهِ فِي الظُّهْرِ وَالْعَصْرِ وَالْمَغْرِبِ وَالْعِشَاءِ، وَأَفَاقَ نِصْفَ اللَّيْلِ فَقَضَاهُنَّ
Дора Қутний Аммор ибн Ёсирнинг мавлоси Язиддан ривоят қилади:
«Аммор ибн Ёсир пешин, аср, шом ва хуфтонда ҳушидан кетиб ётди. Ярим кечада ўзига келди ва ҳаммасини қазо қилди».
Агар бир соат зиёда бўлса ҳам, қазо қилмайди.
Бу ердаги «соат» олтмиш дақиқани эмас, бир оз муддатни билдиради. Яъни мазкур икки ҳолат бир кечаю бир кундуздан бир оз ўтиб кетса, намозларнинг қазосини ўқимай қўяверади. Валлоҳу аълам!