Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саждада бошқа зикр

11:55 / 08.01.2022 | Анвар | 1132

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саждада қандай зикрларни айтганлар? Саждада фақат Субҳана Роббиял Аъла айтилиши шартми ёки бошқа исмлари билан зикр қилса ҳам бўладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бошқа исмлари билан зикр қилса суннатга хилоф иш бўлади. Ҳадисда қуйидагича келган: 

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا رَكَعَ أَحَدُكُمْ فَقَالَ فِي رُكُوعِهِ سُبْحَانَ رَبِّيَ الْعَظِيمِ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ فَقَدْ تَمَّ رُكُوعُهُ وَذَلِكَ أَدْنَاهُ، وَإِذَا سَجَدَ فَقَالَ فِي سُجُودِهِ سُبْحَانَ رَبِّيَ الْأَعْلَى ثَلَاثَ مَرَّاتٍ فَقَدْ تَمَّ سُجُودُهُ وَذَلِكَ أَدْنَاهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ 

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз рукуъ қилса-ю, сўнгра рукуъси¬да «Субҳана роббиял азийм» деб уч марта айтса, батаҳқиқ, рукуъси мукаммал бўлади. Бу энг озидир. Қачон сажда қилса-ю, сўнгра саждасида «Субҳана роббиял аъла» деб уч марта айтса, батаҳқиқ, саждаси мукаммал бўлади. Бу энг озидир», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat