Ассалому алайкум! Бешикни ташлаш гуноҳми? Яъни бировга бериб бўлмайдиган эски синиқ бешикни ёки урунган бешикни ташланса боши балодан чиқмайди ёки ўлим бўлади дейишади. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кераксиз бўлгандан кейин ташлашса бўлади. Қолгани бекор гап. Валлоҳу аълам!