Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, хуфтон намозидан сўнг бамдод намозига ўзим туришни ният қилиб ухлашга ётаман. Бамдод номозига яқин туш кўраман, жин ва шайтонлар худди танамга кириб олгандек бўлади. Атрофда шарпалар ҳам кўринади, ҳеч қандай ҳаракат қила олмайман. Лекин Аллоҳга шукур бамдод вақтида тураман. Уйғонганда худди тушдаги ҳолатда ётган бўламан. Бу ҳол кўп такрорланади. Бу ҳолдан чиқиш учун маслаҳат берсангизлар. Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Кўпроқ “Бақара” сурасини ўқинг. Валлоҳу аълам!