Ассалому алайкум!Мен 1-гуруҳ ногирониман. Кўчада юрган пайтларим баъзи инсонлар: «сизни ўзимга яқин олдим» деб, маълум миқдорда пул беришади. Мен у пулни олмайман. Баъзан уларга қаттиқ гапираман, баъзан индамай кетаман. Шундай ҳолатда уларга қандай йўл билан бераётган пуллари менга керак эмаслигини уларнинг кўнглини оғритмасдан тушунтиришим керак? Ахир кўчада юришим менга пул керак дегани эмас-ку.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадяни қабул қилиш суннат амали. Ортиқчасини қайтариб муҳтожларга тарқатиш ҳам суннат. Валлоҳу аълам!