Азиз ва муҳтарам Узтоз! Биз дин ходимлари ўлароқ, кўплаб хонадонларда бўламиз. Афсуслар бўлсинким, жуда кўпларида Қуръони карим китоби мавжуд эмас. Китоб дўконларида ҳам Қуръони карим китобининг нархи анчагина. Ҳатто, ўзим ҳам фарзандларим, яқинларимнинг ҳар бирларида Қуръони карим бор бўлса, дейман. Сўрамоқчи бўлганим шуки, "Ҳилол нашр" нашриётида Қуръони каримни чоп этишнинг иложи борми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Қуръони Карим атрофига маънолари таржимаси билан доимий равишда чоп қилиниб келмоқда. Қуръони Каримнинг ўзини алоҳида чоп қилишга рухсат керак.