Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар, мен Кореяда ишлайман. Бу ерда ойлигимни Ўзбекистонга жўнатсам банк орқали жонатсам фоиз ечади, бизнес қиладиган инсонлардан жўнатсам ҳам жўнатаётган пулимни 2 фоизини олиб қолишади. Мана шу фоиз олиши рибога кириб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хизмат кўрсатиб, хизмат ҳақи олиш рибо эмас. Валлоҳу аълам!