Ассалому алайкум! Азиз устозлар, оилавий шароитим шуни тақозо қилаяпти. Кореяга бориб ишлаб келсам бўладими? Менимча корея мусулмонлар юрти эмас.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Боришва ишлаш шаръан қайтарилган эмас. Фақат қаерда бўлсангиз ҳам мусулмонлигингизни ва Аллоҳ таоло сизга фарз ва ҳаром қилган нарсаларни унутмаслигингиз шарт. Валлоҳу аълам!