Ассалому алайкум! Устозлар онам медицина сохасида фаолият олиб борадилар, ўзларини маошлари етарли. Қурбонлик қиламан деб ният қилвотилар. Агар жонлиқни пулини отам берсалар онам шу жонлиқни ният қилиб ўзлари сўйсалар ўтдими? Онамлар ишласаларам таминотлари отамини зиммаларда. Қурбонлик, закот ва фидиялар аёл ишлаб пул топса ёки топмаса шуларни тасарруфи эрнинг зиммасидами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Отангиз ўша пулни ҳадя қилса ва онангиз қабул қилиб олиб қурбонлик қилса бўлади. Нисоб эгасининг зиммасига закот ҳам қурбонлик ҳам вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!