Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилада эр ва хотин орасида муоммалар

22:26 / 17.07.2019 | Sardor | 3908
Ассалому алайкум! Мен 2 йил олдин севган қизим билан турмуш кўрган эдим. Лекин орадан икки ҳафта ўтмай хотиним ўзи билан олиб келган ҳамма нарсаларини олиб қўйб уни уйда баҳам кўрмай бошлади. Мен оиламдан ҳеч нимани қизғанмасликкни ва келгусида ота онам ёнида яшишимизни ҳоҳлаб, хотинимни бунақа қилганлигини яхши иш деб билмасдим. Орадан бир ойча ўтмай хотиним онамни менга ёмонлаши кўпайиб бораверди ва уйдаги оддий етишмовчиликлардан ҳам муоммо топиб бошлади. Ҳозир фарзандимиз ҳам бор. Лекин хотинимни мени ота онамни ҳурмат қилиши умуман йўқ, ота онам ва укам ва синглимни ёмонлайверади ҳурмат қилмасдан. Мисол учун яқинда битта муомма туфайли уйдан кетди, шундан билдимки аёлимни баъзи гаплари унга ёқмабмиш. Билишимча ойим унга эрталаб салом бермайсанми деб сўраганда, салом бериш сизлар оилада одатми деб гап қайтариб кетган. Қизнинг ота онаси билан гаплашганда улар менга ойим кичкина фарзандимизни қарай олмайди экан ва фарзандинга онанг атайлаб қарамаяпти деб менга айтишди. Бу сўз мени юрагимга оғир ботди. Мени ота онам унақа қилмаслигини мен улардан яхши биламанку. Шунақа тухматлар кўпайиб кетди. Яқинда аёлим яна кетди ва энди айтяпти биз алоҳида чиқиб яшаймиз ва мени ота онам билан уларни ёмон деб айтиб улар билан бирга яшай олмаслигини айтяпти. Лекин мен аёлимни мени мол мулкимга қайғурганини ва мени ва оиламни ҳурмат қилганини ҳалигача кўрмадим. Мен ҳозир келажагимдан ҳавотирдаман. У билан яшасам лекин у мени ота онам ва укаларимга қиладиган ортиқча сарф ҳаражатимни ҳам ёқтирмайди. Мени ота онам шу 25 ёшимгача тарбия ва мени ўқитди лекин бу йўл билан нотўғри иш қилган бўлмасмикинман? Чунки аёлим уларни ёқтирмайди ва менга итоат қилмайди мени севсада. Шунга маслаҳатингиз керак.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимиз хотинни деб ота-онадан вос кечишни қоралайди. Ота-онангиз сизни жаннатингиз дарвозаларидир. Хоҳланг уларни обод қилинг, хоҳланг вайрон қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat