Ассалому алайкум! Аёлим ажрашаман деяпти Сабаби унга олий талимда Магистратура ўқишга рози бўлмаётганим ва келажакда Олий талимда ишлашига руҳсат бермаганим. Чунки ўқиш давомида кўп ибодатлар қолиб кетади номаҳрам эркаклар бўлади. Унга айтдим сиз уйда ибодат қилиб ўтиринг мен Аллоҳ қодир қилганича баҳтли қиламан десам ҳам рози эмас.Мақсади катта одам кафедра мудири шунга ўхшаш лавозимларда ишлаш. Кегин уйимиз 2 та туманда орасидаги масофа узоқ экан деб туриб ҳаёлида оила қилиш нийяти йўқ олиб келай бирга ибодат да яшайлик деб роса сўрасам ҳам келмаяпти.Ажрашаман деб туриб олган нима қилишга ҳайронман 2саволим агар ажрашсак гуноҳи кимни бўйнида бўлади Талоқ сўзини ишлатиб Аллоҳни аршини қимирлатишдан қўрқаман лекин аёлим тушунмаяпти гуноҳи кимни бўйнида бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:
عَنْ ثَوْبَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَيُّمَا امْرَأَةٍ سَأَلَتْ زَوْجَهَا طَلَاقًا مِنْ غَيْرِ بَأْسٍ فَحَرَامٌ عَلَيْهَا رَائِحَةُ الْجَنَّةِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَحَسَّنَهُ التِّرْمِذِيُّ
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир аёл узрли сабабсиз эридан талоқ қилишини сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаром бўлади», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадисга қараганда аёллар иложи борича эрларидан талоқни талаб қилмасликлари керак. Эрлар ҳам ўзларини бу сўзни айтишдан сақлашлари лозим. Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи вассалам: "Талоқ қилишдан Аллоҳнинг арши ларзага келади" деганлар. Валлоҳу аълам!