Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, хозирги пайтда ҳар хил суралар туширилган қоғозларни дамлаб ичиш урф бўлган. Ушбу иш жоизми? Агар жоиз бўлса уни нима мақсадда ичилади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Даволанишнинг икки хил тури бор. Бири жисмоний иккинчиси руҳоний. Гоҳида руҳоний касалга фақат шу оятларгина шифо бўлади. Шундай ўринларда жоиз. Бу ибодатга эмас даволаниш турига киради. Валлоҳу аълам!