Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш юришиш

07:36 / 30.10.2015 | Akkuratniy88 | 3760

Ассаламу алайкум! Менинг ҳамма ишларим Худога шукр шу кунларгача жуда яхши эди. Оилам ҳам ўзига тўқ, обрў-эътиборли эдик. Мен чет-элда жуда яхши жойда ўқирдим, бир одамга нима керак бўлса ҳамма нарсам бор эди. Лекин на Худони танирдим ва на иймон калималарини билар эди. Нима бўлдию ҳаммаси чаппасига кетди. Тугатишга бир йил қолганда ўқишдан хайдалиб, қайтиб келдим. Уйимиздан барака йўқолди, оилам ҳам бузилиб, хотиним билан ажрашдим, ёнимда дўстлар камайди. Ҳозир ҳеч нарсам йўқ. Соғлигим ҳам нимагадир ёмон, кечалари бақириб чиқаман. Қанча домлаларга ўқиттирдик фойда кам. Менга “ичишни ташла” деб айишди, мана анчадан бери яхши йўлга кирдим. Лекин бари бир ишлар юришмаяпти. Нимага энди “ичиб, ёмон йўлда юрса, барака қочади” дийишади, лекин шунча юрган одамларчи? Бирданига синиш ёмон эканда. Ғалати савол учун минг бор узр. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Қалам” сураси 44-45-оятларида марҳамат қилади :

فَذَرْنِي وَمَن يُكَذِّبُ بِهَذَا الْحَدِيثِ سَنَسْتَدْرِجُهُم مِّنْ حَيْثُ لَا يَعْلَمُونَ
44. Бу гапни ёлғонга чиқарувчиларни Ўзим билан қўйиб қўй. Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин оламиз.
Яъни Аллоҳ таолонинг даргоҳи кенг, Ўзига куфр келтирганларни ҳам, гуноҳкорларни ҳам тек қўйиб қўяди. Дарҳол азоблашга ўтмайди, балки аста-секин азоблайди. Кишилар эса ўз қадрини мол-дунё, мансаб билан ўлчайдилар. Менинг фазлим бўлмаса, шунча бойлигим бўлармиди, шунчалик мансабга кўтарилармидим, деб ўйлайдилар. Охиратни унутадилар. Аллоҳ таоло эса шошилмайди, мағрур банда ҳар гал гуноҳ қилганда, унинг бойлигини ёки мансабини ошириб қўяди. Натижада банданинг айби кўпайиб боришига қарамасдан, ўзининг қаёққа кетаётганини сезмайдиган бўлиб қолади ва оқибатда оятда зикр қилинган ҳолатга тушиб қолади.
Уламоларимиз: «Аста-секин олишнинг бир тури шулки, гуноҳкор бир гуноҳ қилганда Аллоҳ таоло унинг мартабасини бир поғона ошириб қўяди ва шундай қилиб, у ўзининг ҳалокатли ҳолатга дучор бўлганини сезмай қолади», – дейдилар.
 وَأُمْلِي لَهُمْ إِنَّ كَيْدِي مَتِينٌ
45. Ва уларга муҳлат бераман. Албатта, Менинг ҳийлам метиндир.
Яъни «Уларни бир муҳлат қўйиб қўяман. Умрларини узун қиламан, токи гуноҳлари зиёда бўлсин».
«Албатта, Менинг ҳийлам метиндир».
Яъни «Менинг кофирлардан ўч олишим кучли, шиддатлидир».
Имом Бухорий ва имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисда: «Албатта, Аллоҳ золимга муҳлат беради. Тутганида эса у қочиб қутула олмайди», – дейилган.
Ушбу оятда Аллоҳ таолонинг кофир ва осийларни дарҳол жазоламай, балки яхшилик қилиб, тек қўйиб қўйиши «ҳийла» деб номланмоқда, чунки бу иш ҳийла шаклида бўлмоқда. Шунингдек, бу иш бошқа жойда «даражама-даража олиш» деб ҳам номланган.
Ўша кофир, золим ва осийларга бериладиган кенг ризқлар, узун умрлар, бадан соғлиги ташқаридан яхшилик бўлиб кўринади. Ичкаридан эса балодир. Чунки асосий мақсад уларни ўшалар туфайли иқоб ва азобга олишдир.
 ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Хислатли ҳикматлар шарҳи” китобидан “АТО СУРАТИДАГИ МАН ЭТИШ
ВА МАН ЭТИШ СУРАТИДАГИ АТО” ҳикматини ўқинг. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat