Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу ҳурматли Шайҳ ҳазатлари.Хазрат бир опамнинг қуйидаги саволлари бор эди: Хитойнинг Тян'ши коорпорасиясига а'зо бо'либ дорилардан фойдаланмоқчиман, дорилари оддий ҳалқ учун жуда қиммат лекин фойдали эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Кал'тсилари молларнинг умуртқасидан таёрланган ишлов берилган кукунлардан ва табий о'симликлардан иборат экан. Фатво бо'йича ҳалолми? Компанияга о'зимдан кейин одамларни таклиф қилсам менга ҳам ойлик чиқади, Кейинчалик фойиз олиш ҳуқуқига эга эканман. Шу пул менга ҳалолми? Аллоҳнинг қойдасига риоя қилган ҳолда бу ишни қилишим ҳалол бо'лса илтимос ишимга ҳайр-барака тилаб дуо қилиб берсангиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Дори ҳақида, ўсимликдан қилингани ҳақида мулоҳаза йўқ. Аммо савдо услуби шариатга тўғри келмайди. Мисрнинг муфтийси Али Жумъа ҳазратлари «савдо тўри» услубидаги тижорат жоиз эмаслиги ҳақида ўзининг «Замонавий фатволар» китобида ёзган.