Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Интернет Провайдер Аксиаялари

00:00 / 29.06.2008 | eski savollar | 2831
Ассаламу Алейкум Шайх ҳазратлари ва азиз форумдошлар. Қуйидагича савол билан мурожаат этишга рухсат берсангизлар. Форумда қидириб ко'рдим, топа олмадим. Олдиндан узр мендан олдин со'рашган бо'лса.Ҳаммамиз интернетдан фойдаланамиз. Ба'зиларимиз Саркор бошқалар ТПС, Шарқ, УзПаъ ва бошқа провайдерлардан фойдаланамиз. Ушбу провайдерларда клиэнтларни ко'пайтириш мақсадида хар хил аксиялар о'тказилиб туради. Масалан о'з хисоб рақамингизга 10$ то'ласангиз 20% қо'шиб берилади. Мана шундаги 20% рибога айланиб қолмайдими? Бундай холатларда қандай иш тутиш керак. Ва яна, масалан 1 ой ичида о'з хисоб рақамингизга белгиланган миқдордан ко'п пул то'лаганларга қандайдир совг'алар (қурра ташлаш ё'ли билан), масалан яқинда бо'либ о'тган Пайнет аксияси. Булар хам лоторея сингари харомми? Олдиндан катта рахмат.Агар форумдошларда ушбу саволга жавоб бо'лса қарши эмасман. Бошқа линкларда инглиз тилида жавоблар бо'лса хам розиман (бизни мазхабга то'г'ри келадиган).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қўшиб бериш ҳақидаги гап тўғри. Ҳақ эгалари ўзлари рози бўлиб кўпайтирганлари учун.Иккинчи ҳолат лотореяга ўхшайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat