Ассалому алайкум! Яқин танишим хотини билан кўп уришади ва хотинига “талоқ қиламан талоғингни бераман, кейин ҳаром бўласан” деб кўп айтади. Шундай ҳолатда талоқ тушадими? Агар талоқ тушса хотини иддаси чиқиб бошқа эрга тегса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қиламан, бераман деса тушмайди. Бердим, қилдим деб неча бор айтган бўлса ўшанча тушади. Аввал талоқ тушганини аниқлаш керак, кейин қолганини ҳукми аниқ бўлади. Валлоҳу аълам!