Ассалому алайкум! Мен ёшим 24 га тўлди. Университетни битирдим Алхамдулиллах. Қўлимда касбим бор, оилани молиявий таъминлашга Аллоҳ таоло фазли билан қодир қилган. Яъни уйланишга уй-жой бор зийнатга тўла бўлмаса хам ўртахол. Энди уйдигилар уйни ремонт қилиш керак у қилиш керак бу қилиш керак дейишяпти тўйдан олдин. Шу уйни деб совчиликга юриш хам тўхтаб қолган. Мен ўзимни уйланиш вожиб даражасига етган деб хисоблайман, чунки кўчада ишга, ўқишга бориб келасиз хар хил холат бўлади, хозирги кунда биласиз жуда қийин бўлиб қолди кўчада юриш эркак кишига яъни шайхвоний тарафлама. Қисқаси шу, уйланиш хам ортга сурилган сари суриляпти, шу қанчалик тўғри? Мен-ку қизиқмайман зийнатга, кулбада олдинги одамлар хам яшашганку.
– Ва алайкум ассалом! Ота-онангизга гапи ўтадиган қариндош уруғларни ўртага солинг. Улар тушунтириб ёрдам қилишсин. Валлоҳу аълам!