Ассалому алайкум! Устозлар, ҳозирги кунда омма орасида ўз ҳаққини талаб қилиб бирон давлат муассасаси устидан ёки бирон мансабдор киши устидан тегишли жойга арз қилганларни “қулоқлар” дейишади. Ахир у ўз ҳаққини талаб қилаяпти ҳаққи бор дейишса ҳеч кимнинг тушунгиси келмайди. Агарда мен ҳам бирон кишининг беписандлиги ўз ишига масулятсизлигини айтиб ёзсам менга гуноҳ бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳ бўлмайди. Ноҳақ бўлмасангиз ва сизни ҳаққингиздан ортиқроқ жабр кўрмаса бўлди. Валлоҳу аълам!