Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Арок хакида.

18:48 / 15.08.2016 | Azamat barotov | 7843

Ассалому алайкум! Ароқ ичадиган одам қандай ароқни бас қилдириб бўлади? Маслаҳатларингиз керак илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Саҳоба розияллоҳу анҳумлар хамр истеъмол қилишда ўта ғулувга кетган эдилар. Бу нарсани иймон келтириш ва Аллоҳ таолонинг таълимотларини ўрганиш ва унга амал қилиш қайтара олди. Ҳозирги кунда дунёни энг тараққий топган давлатлари ҳам хамрдан қайтаришнинг йўлини топа олганлари йўқ. Табийки кишида иймон бўлмаса ўзга нарса уни тўхтата олмайди. Аста секинлик билан табиати кўтара оладиган даражада шариат амалларига буюриш керак. Мабодо намоз ўқиш даражасига етса, намознинг ўзи ундан қайтишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat