Ассалому алайкум! Азиз устозлар, яқинда Тошкентга кўчиб келдик. Христиан ёши анча катта қўшним бор(яъни бир девор қўшним христиан). Мен у аёлга кўп маротаба пиширган таомларимдан бериб турибман, қошнилик ҳаққи деб. У аёл ҳам кўп маротаба уйига чой ичишга таклиф қилади, йўқ десам ҳам мажбур олиб кириб, чой ва шунга ўхшаш нарсалар беради ва болаларимга ҳам шоколад, ширинликлар бериб туради. Берган ширинликлари ҳалоллигини биламан, лекин у аёл томонидан берилгани учун бизга харом бўлиб қолмайдими? У аёл билан шундай алоқа қилишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол нарса бўлса олсангиз зарари йўқ. У аёл билан алоқа қилишингиз жоиз бўлмай балки зарур ҳамдир. Валлоҳу аълам!