Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ислом ва иймон

00:00 / 06.07.2011 | eski savollar | 2333
Ассалому алайкум Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мусулмон инсон учун бу дунёда бир туғулмок ва бир ўлмоқ бор. Ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Ким қайси қавмнинг удумларига эргашса, у ўша қавм билан қиёматда қайта тирилади", деган мазмундаги ҳадисларини ўқиганман. Шунинг учун бизнинг оиламизда янги йил, 8 март, Навруз, туғилган кун каби маросимлар умуман нишонланмайди ва бу кунлар бизга оддий кундай. Лекин яқин бўлган қариндошларимиз, гарчи, уларнинг ўзи намоз ўқишса ҳам туғилган кунни нишонлаб бизникига келишади. Ҳарчанд уларга тушунтирмай, ҳадисни ҳам айтмай бари бефойда. Акаси, жиянлари туғилган кунида келишаверади. Мен эса оддий кунда қандай ўтирсам шундай хеч бир тадориксиз уларни кутиб оламан. Шундай вазиятда мен учун гуноҳ бўлмайдими? Турмуш ўртоғим томон бўлгани учун уларга қаттиқ гапира олмайман. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизга гуноҳ бўлмайди. Улар ҳам тушуниб қолишади. Сабр қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat