Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бозордаги савдо қоидаси

19:36 / 28.07.2019 | Jangabay | 1497
Ассалому алайкум! Мен оилам билан томорқамда деҳқончилик қилиб, уни бозорга сотиб ва шунинг ҳисобидан рўзғор тебратамиз. Мен ўз томорқамда етиштирган маҳсулотларимни (бодринг, помидор ва бошқа..) Деҳқон бозоридаги сотувчиларга ўзаро келишган нархларда сотиб кетаман. Лекин яқиндан бери бозорда мен сотадиган маҳсулотларнинг нархлари кун сайин пасая бошлади. Мисол учун, кеча мен эрталаб сотувчига бир кило помидоримни 1.200 сўмдан жами 150 кг сотиб кетган эдим. Бугун мен яна бозорга помидор сотиш учун бордим. Кеча мендан помидорни сотиб олган олибсотар менга: “Кеча сен менга помидорнингни қиммат нархда сотиб кетибсан. Сен кетгандан сўнг помидорнинг оптом нархи 800 сўмга тушиб қолди. Шу сабабли, менга нархлар устидаги фарқини қайтариб бер ва менга жами 60000 сўм беришинг керак”, деди. Лекин мен унга: “Кеча сиз мен билан савдолашиб ва шу нархга рози бўлиб помидоримни олгансиз-ку”, деб у айтган пулни унга қайтариб бермадим. Мен сотувчига нархлар устидаги фарқни (60 000 сўм) пулни унга қайтариб беришим шартми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар 60.000сўм қўшилиб кетганида эртасига сизга “Кеча арзонга олиб қўйибман” деб қўшилган пулни берармиди? Бермайди... Худди бермаганидек олишга ҳам ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat