Ассалому алайкум! Менга чет элдан одамнинг иши тушди, машинанинг эхтиёт қисимлари керак экан, менга шуни бозордан топиш керак деб айтти, шу билан мен бозорга бордимда ва сўралган нарсаларни топдим ва уларга тан нархидан устига қўшиб айтдим, хеч қанақа шартнома бўлган эмас, фақат жами нечпул бўлагнини сўрашди, алдамастан, қисимни номи ва нархини ёзиб (устига қўйган) чиқдим, лекин устига нарх қўшганини айтмадим. Шунақа қилса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Ёлғон ишлатибсиз. Қўйган устамангиз ҳалол бўлмаган. Ўша нарсаларнинг ўз нархини айтиб, ҳизмат ҳақингизни алоҳида сўраб олишингиз лозим эди. Валлоҳу аълам!