Ассалому алайкум! Муллага муаммоларим борлиги учун ва ўша муаммолардан енгиллашиш учун боришим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Муаммоларни ҳал қилувчи Зот Аллоҳ таолодир, ҳатто сиз бормоқчи бўлган ўша муллани ҳам. Аллоҳ билан ўртангизга бирор кишини қўйишга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!