– Ва алайкум ассалом! Қазосини ўқиш зиммасида бўлмайди. Энг кам олти вақт намоз вақтида хушида бўлмаса хушидан бўлмаган намозлари соқит бўлади. Ундан озроқ бўлса қазосини ўқиш вожиб бўлади. Реанимацияда бехуш бўлган ва кома ҳолатларидаги инсонларнинг ҳукми ҳам шу. Валлоҳу аълам!