Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, агар икки киши бўлиб витр номозини ўқимоқчи бўлсак, биримиз қироатини овоз чиқармасдан такбир жумлаларини овоз чиқариб, иккинчимиз иқтидо қилиб ўқиймизми ёки иккимиз ҳам худди суннатни ўқигандек овоз чиқармасдан алоҳида алоҳида ўқиймизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Витр намозини рамазон ойидан бошқа ойларда худди суннатни ўқигандек овоз чиқармасдан алоҳида алоҳида ўқилади. Агар икки киши жам бўлиб ўқиса, имом бўлиб ўқиганнинг намози дуруст бўлиб, иқтидо қилган қайта ўқиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.