Ассалому алайкум! Бир одам бир гунох иш қилмоқчи бўлса кейин Худодан қўрқиб бу иш ёмонлигин билиб шу гунох ишни қилмасаям барибир шу ишни қилмоқчи бўлган учун гунох ёзиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қилмагани учун савоб ёзилади. Чунки ҳаромни тарк қилиш фарз, шунинг учун уни тарк қилгани учун савоб олади. Валлоҳу аълам!