– Ва алайкум ассалом! Сиз бир солиҳа ва намозхон аёлга уйланинг. У гапирмасдан гўзал хизматини қилсин. Бу ишнинг имкони бўлмаса сиз юзингизни буриштирмасдан, отангизни гапларини малол олмасдан муҳаббатини қозонишга ҳаракат қилинг. Кейин сиз билан маслаҳатлашадиган, баъзи бир ишларни сизни олдингизда қилишга уяладиган бўлади. Ота-она ўзгармаслиги аниқ бўлган ҳолатда фарзандлар ўзларини ўзгартиришлари, уларни қўпол муомалаларига гўзал муомала қилиб, аввалда қилмайдиган хизматларини қилишга ўтиш керак. Биз бу каби инсонларни гўзал ҳолтга ўзгарганларини кўпини кўрдик. Фарзандлар бенамоз ва ичувчи оталарини оёқларини уқалаб, ювиб, кўнглиларини олишга қаттиқ ҳаракат қилишга тушгандилар Аллоҳ оталарининг қалбини ҳам уларга муҳаббатли қилиб қўйди. Фарзанд ота-онасининг хизматида бўлганида Аллоҳ уларни доуларини ижобат қилади. Ўша вақтларда фарзанд отасининг тавфиқини сўраб дуолар қилсин. Биз билган бир инсон бор эди. Қачон бирор эҳтиёжи бўлса онасининг оёқларини уқалар ва ўша уқалаётган вақтида Аллоҳдан ўз ҳожатларини сўраб олар эди. Дуолари 1-2 бор ижобат бўлганини сезгач ҳамма ҳожатларини Аллоҳдан сўрашнинг шу йўлига ўтиб олган. Аллоҳ унга бойликни ҳам уй жойни ҳам берди ва ўйламаган жойларидан ризққа кўмиб қўйди. Валлоҳу аълам!