Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маййит ювилгандаги амаллар

16:43 / 06.08.2019 | zikirillo | 3971

Ассалому алайкум! Маййит ювилганда ўқиладиган дуо ва қандай амаллар қилиш ҳақида маълумот бероласизларми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

МАЙЙИНТИ ЧЎМИЛТИРИШ ВА КАФАНЛАШНИНГ САВОБИ. 

 عَنْ أَبِي رَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ غَسَلَ مَيِّتًا فَكَتَمَ عَلَيْهِ غُفِرَ لَهُ أَرْبَعِينَ مَرَّةً، وَمَنْ كَفَّنَ مَيِّتًا كَسَاهُ اللهُ مِنْ سُنْدُسِ وَإِسْتَبْرَقِ الْجَنَّةِ، وَمَنْ حَفَرَ لِمَيِّتٍ قَبْرًا وَأَجنه فِيهِ أُجْرِيَ لَهُ مِنَ الأَجْرِ كَأَجْرِ مَسْكَنٍ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ الْحَاكِمُ 

Абу Рофиъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким маййитни ғусл қилдириб(ундаги баъзи камчиликларни кўриб қолсаю), яширса, уни қирқ бор мағфират қилинади ва ким маййитни кафанласа, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг сундус ва истаброқ(ҳарир ва юпқа ипак)дан кийим кийдиради ва ким маййтига қабр кавласа ва уни қабрга қўйса, қиёматгача бир масканни ижарага берганнинг ажри унга ёзилиб туради”, дедилар".
Ҳоким ривояти. 

МАЙЙИТНИ КИМ ЧЎМИЛТИРАДИ?

Маййитни чўмилтиришнинг ҳақи ҳаммадан аввал, унинг яқинроқ қариндошларига бўлади. Улар ўзлари чўмилтирганлари ва маййит аёлни яқин қариндош аёл чўмилтирганлари яхшироқдир. Чунки бу ўз азизининг охирги хизматидир.
Бирор бошқа шахс ҳам чўмилтирса бўлади, лекин эркакни зарур масалалардан воқиф ва диндор эркак ва аёлни шу каби аёл ғусл қилдиради.
Бирор кишига ужра бериб ҳам маййитни ғусл қилдирса бўлади, лекин, ужра олиб ғусл берувчи савобнинг мустаҳиққи бўлмайди, гарчи ужра олиш жоиздир.
Агар бир эркак ўлса ва эркакларнинг ичидан бирор чўмилтирувчи бўлмаса, хотинидан бошқа бирор бир аёл учун унга ғусл бермоғи жоиз эмас. Гарчи маҳрами бўлса ҳам. Агар хотини ҳам бўлмаса, аёллар уни таяммум қилдирадилар, ғусл қилдирмайдилар. Лекин таяммум қилдирувчи аёллар маййит учун маҳрам бўлмасалар, унинг баданига қўл тегизмайдилар. Балки ўз қўлларига қўлқопни кийиб, таяммум қилдирадилар.
Бирор кимсанинг эри вафот топса, аёлига унинг чеҳрасини кўриш, чўмилтириш ва кафанлаш дурустдир ва агар хотини вафот топса, эрига уни чўмилтириши, унинг баданини ушлаш ва қўл теккиз дуруст эмас. Албатта кўриш дуруст ва матонинг устидан қўл теккизиши ва жанозасини кўтариш ҳам жоиздир.
Агар бирор балоғатга етмаган ўғил бола вафот этса ва у ҳануз шунчалик кичик бўлсаки, уни кўришдан шаҳват бўлмаса, бас, эркаклар каби аёллар ҳам шундай болага ғусл берса бўлади. Ва агар балоғатга етмаган қиз вафот этса ва у шунчалик ёш бўлсаки уни кўришдан шаҳват бўлмаса, бас, шунда ёш қизни аёллар каби эркак ҳам ғусл берса бўлади.
Албатта балоғатга етмаган ўғил бола ва қиз бола шундай катта бўлсаки, уларни кўришдан шаҳват бўлса, бас, ўғил болани эркак ва қиз болани аёлларгина ғусл беради.
Ғусл берувчи таҳоратли бўлгани яхшидир.
Қайси бир шахс жунуб ҳолида ёки қайси бир аёл ҳайз ёки нифосда бўлса, улар маййитга ғусл бермайди, чунки уларнинг ғусл бермоғи макруҳдир.

ҒУСЛ БЕРУВЧИЛАР УЧУН БИР ҚАНЧА КЎРСАТМАЛАР.

1-Бу китобда қуйида қандай тариқа ёсилса унга мувофиқ ғусл берилади.
2-Ғусл учу қайси нарсаларнинг рўйхати олдин ёзилганди, ўшаларни ҳамма нарсани ўз олдига жам қилади.
3-Ғуслбермоқ учун сидрнинг баргини ташлаб иссиқ сув тайёр қиласиз. Қачон ярим иссиқ бўлганда ундан ғусл берасиз. Агар сидрнинг барги муяссар бўлмаса, бас, бу оддий ярим иссиқ сув кифоя қилади.
4-Ўта иссиқ сувдан ғусл бермайсиз.
5-Ғусл бериш учун уйнинг челагини истеъмол қилинаверади, гарчи у ишлатилган бўлса ҳам. Янги челак талаб қилиш зарурий эмас.
6-Қайси жой ғусл бериладиган бериладиган бўлса, у шундай бўлсин-ки сув оқиб тарқалмасин. Акс ҳолда кишиларга юриш, ўтишда озор бўлади.
7-Қайси жойда ғусл берилса, ўша ердапарда бўлмоқ лозим.
8-Маййитнинг сочларини тарамайди, тирноғини олинмайди ва бирор жойининг тукини кесилмайди, ҳаммасини ўшандоқ қолдирилади.
9-Агар чўмилтириляпганда маййитнинг бирор бир айбини кўрсангиз, бас ҳеч кимга айтманглар. Агар Худо асрасин, вафотидан унинг чеҳраси ўзгарса ёки қора бўлиб қолса, бас буни ҳам айтманг ва умуман уни шов-шув қилманг-ки уларнинг барчаси жоиз эмасдир.
10-Ва агар бирор бир яхши аломатни кўрсангиз, масалан чеҳранинг нуронияти, табассум ва бошқасини, бас уни зоҳир қилмоқ мустаҳабдир.
11-Қайси шахс сувда чўкиб ёки ўтда куйиб ҳалок бўлсин ёки кофирлар билан жангда шаҳид бўлсин ёки ноҳақ қатл қилинган бўлсин ёки бирор бир ҳодисада уни бўлак-бўлак бўлган бўлса ёки ҳомиланинг тушиши бўлган бўлса ёки бола ўлик пайдо бўлган бўлса, бас унинг ғусл, кафан, дафн ва бошқа масалалари шу китобнинг бешинчи бобида кўринади.
12-Агар сув бўлмаганлиги сабаб бирор маййитни таяммум қилдирилган бўлса, ва сўнг сув топилса, бас унга ғусул берилмоқ лозимдир. 

МАЙЙИНИ ҒУСЛ ҚИЛДИРИШНИНГ БАТАФСИЛ ЙЎЛИ 

Аввало маййитни ётқизилиб ювиладиган тахтани уч ёки беш ёки етти бор лўбон (хушбўй тутатқи) билан хушбўйлантирилади ва тахта устига маййитни ётқизилади. Маййитнинг ўнг томони қибла тарафига бўлгани афзал. Бунинг имкони бўлмаса, имкони борича ётқизилади.
Сўнг маййит устидан кийим(кўйлак, иштон ва ич кийим)лари ечиб олинади. Аврат жойидаги кийимини ечишдан аввал сув текканда аврат намоён бўлмайдиган, киндигидан тиззасигача ёпиб турадиган матони устига ташланади.
Масала: Киндик остидан тиззасиигача маййитнинг аъзосига назар қилиш, қўлқопсиз қўлини теккизиш жоиз эмас. Маййитни истинжо қилдириш ва ғусл қилдиришда қўлга қўлқоп кийиб ёки бирор латтани ўраб олиб қилинади. Чунки тириклигида қараш, қўл теккизиш жоиз бўлмаган жойларга вафот этганидан кейин ҳам қўлқопсиз қўл теккизиш ҳамда қараш жоиз эмас.
Масала: Ғуслни бошлашдан аввал маййитни бир оз ўтиришга яқин қилинади ва қорнини оҳиста силаб, ичидаги (бавл ва бошқа чиқиндилар) чиқарилади. Кесак ёки сув билан истинжо қилдирилади. Сўнг таҳорат қилдирилади. Аввало сув билан маййитнинг қўли ювилади. Сўнг бирор бир латтани хўллаб, лаб ва милкларига сув уч бор етқазилади. Кейин латтани хўллаб бурин тешиклари уч марта артилади. Лекин ғусл вожиб ёки ҳайз-нифос ҳолатида вафот этса, оғзини очиб сув қуйилади ва латтага шимдириб олинади. Бурнига ҳам шундай қилинади.
Сўнг бурун, оғиз ва қўлоқларга сув кириб кетмаслиги учун пахта тиқиб қўйилади. Кейин юзини уч бор ювилади. Сўнг икки қўлини чиғаноқлари билан қўшиб уч бор ювилади. Сўнг бошга масҳ тортилади. Сўнг уч бор оёқларини ювилади.
Таҳорат қилдириб бўлингач, боши (эркак киши бўлса, боши билан бирга сақоли)га гули хайр ёки хитмий ёки улар бўлмаса хушбўй совун суртиб ювилади.
Сўнг маййитни чап тарафга ёнбошлатиб, илиқ сув билан сув етган жойларигача уч бор ювилади. Сўнг ўнг тарафга ёнбошлатиб, қолган жойларини уч бор ювилади.
Ундан кейин агар ғуслнинг аввалида қорнидаги чиқиндилар чиқариб юборилмаган бўлса, бир оз ўтиришга яқин қилинади ва қорнини оҳиста силаб, ичидаги (бавл ва бошқа чиқиндилар) чиқарилади. Кесак ёки сув билан истинжо қилдирилади. Қилинган таҳорат ва ғуслни қайта қилишга ҳожат йўқ. Чунки ичидан чиққан нопок нарсалар маййитнинг ттаҳорат ва ғуслини кетказмайди.
Сўнг маййитни чап тарафга ёнбошлатиб, устидан кофур қўшилган сувни бошидан оёғигача сув етган жойларигача уч бор ювилади. Сўнг ўнг тарафга ёнбошлатиб, қолган жойларини уч бор ювилади. Кейин маййитнинг баданини қуруқ мато билан артилади. Киндигидан тиззасигача ёпилган лўнгини қуруғига алмаштирилади.
Сўнг кафан ёзилган жойга олинади. Унинг батафсил баёни келгусида келади.
Масала: Юқори баёнини қилинган ғуслнинг услуби суннат амал бўлиб, агар уч марта ювишнинг имкони бўлмаса, бутун баданга бир бор сув етказиб чиқилса ҳам ғуслнинг фарзи адо бўлади.
Масала: Ғусл қилдириш тирикларни вазифаси бўлгани учун ҳам жасад ёмғирда қолиб ёки қандайдир йўл ила бутун бадани хўл бўлса, ғуслнинг ўрнига ўтмайди. Алоҳида ғусл қилдириш фарз бўлади. Шунингдек сувга чўкиб ўлган кишини ҳам ғусл қилдириш фарздир. Унинг учун жасадни сувдан чиқариб олишдан аввал ғусл қилдириш нияти ила уни сувга уч бор тўлиқ чўмиб олинади. 

ҒУСЛ ҚИЛДИРУВЧИНИНГ КЕЙИН ЎЗИ ҲАМ ҒУСЛ ҚИЛИБ ОЛИШИ.  

Маййитни ғусл қилдирувчи кейин ўзи ҳам ғусл қилмоғи мустаҳабдир. 

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ غَسَّلَ مَيِّتًا فَلْيَغْتَسِلْ، وَمَنْ حَمَلَهُ فَلْيَتَوَضَّأْ. رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ 

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
“Ким маййитни ювса, ғусл қилсин ва ким уни кўтарса, таҳоарт қилсин”, дедилар”.
Байҳақий ривоят қилган. 

МАЙЙИТГА ҒУСЛ ҚИЛДИРИШ ВА КАФАНЛАШНИНГ ФАЗИЛАТИ

وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كُفِّنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي ثَلَاثَةِ أَثْوَابٍ يَمَانِيَّةٍ بِيضٍ سَحُولِيَّةٍ مِنْ كُرْسُفٍ لَيْسَ فِيهَا قَمِيصٌ وَلَا عِمَامَةٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ  

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пахтадан бўлган тоза учта яманий кийимга кафанландилар, уларнинг ичида кўйлак ҳам, салла ҳам йўқ эди».
Бешовлари ривоят қилганлар. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْبَسُوا مِنْ ثِيَابِكُمُ الْبَيَاضَ، فَإِنَّهَا مِنْ خَيْرِ ثِيَابِكُمْ، وَكَفِّنُوا فِيهَا مَوْتَاكُمْ، وَإِنَّ خَيْرَ أَكْحَالِكُمُ الْإِثْمِدُ يَجْلُو الْبَصَرَ وَيُنْبِتُ الشَّعَرَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ  

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кийимларингиздан оқини кийинг. Албатта, улар кийимларингизнинг хайрлисидир. Ҳамда улар ила ўликларингизни кафанланглар. Чунки сурмаларингизнинг яхшиси исмиддир. У кўзни равшанлаштиради ва киприкни ўстиради», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat