Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, 5 вақт намоз ўқийман ва барча суннат ва фарз амалларни қилишга ҳаракат қиламан. Лекин тўсатдан онам мен қилган катта хатойим учун кўз ёш тўкдилар. Бу ҳолат фарзандни оқ бўлганлиги эканлигини биламан. Шунинг учун сизлардан ёрдам сўраяпман: Нима қилсам ёки қандай иш содир бўлса бу гуноҳим ювилади ёки кечирилишига умид пайдо бўлади? Илтимос менга йўл кўрсатинглар, ҳаётдан кундан кун сўниб боряпман. Амалларим ва намозим ҳам менга умид бағишламаяпти, кечирилмайди деган гап ҳаёлимдан кетмаяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай гуноҳ тавба қилса кечирилади. Онангизни рози қилсангиз бўлди. Уятманг, ҳатто оёқларини ўпсангиз рози бўлсалар ўпинг. Валлоҳу аълам!