Ассалому алайкум! Мани бир дўстим жуда кўп гунох иш қилган. Хозирда шу дўстим оғир дардга чалинган. У “Яқинда вафот этаман, менга бирор бир истиғфор ўргатинглар. Шу гунохларим нариги дунёда мани азобланишимга йўл қўймасин” дейди. Илтимос шу инсонга ёрдам берайлик.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқисин. Астойдил ўзининг тилида тавба қилсин. Одамлардан қарзлари бўлса адо қилсин. Валлоҳу аълам!