Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

19:40 / 17.05.2023 | Ollomberganova | 395

Ассалому алайкум! Мен 17 ёшдаман. 2022-йил Аллоҳим менга иймон бериб кўнглимга намоз ўқишга ихлос берди. Лекин уйдаги буви бувам дадам рухсат бермади. Онам рози. Мен яширинча намоз ўқишни бошладим. Уйдагилар билиб қолди. Яна тақиқлаб қўйшди. Шунда мен "хўп намоз ўқимайман лекин гуноҳи сизга деганман". Энди бу намозларимни қазосини ўқишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қазосини ўқийсиз. Дарҳол намозларни ўз вақтида ўқишни бошланг. Ота-онангиз учун ҳидоят сўраб тинмай дуо қилинг. Зеро, динимиз қоидаси бўйича, Аллоҳ таолога гуноҳ бўладиган ҳар қандай ишда бандага итоат қилинмайди. Намоз ҳар бир вояга етган мусулмон шахсга фарздир. Бир вақт намозни ўқимаслик ва бир кунлик рўзани тутмасликнинг ўзи жуда ҳам катта гуноҳдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat