Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отам ароқ ичади

00:00 / 29.07.2011 | eski savollar | 3495
Ассалому алайкум ҳурматли шайҳ ҳазратлари Оллоҳ сиздан рози бо'лсин умрингизни зиёда қилсин!Ҳазрат, Отам 54 ёшдалар, Онам 53 ёшдалар! Отам ёшлигидан ароқ ичишга о'рганиб қолган! Қо'лига пул тушди дегунча бор пулини ичиб маст бо'либ арзимаган сабаблар билан уйда жанжал ко'таради! Уйдаги нарсаларни сотиб ҳар йили Россияга билет олиб кетади ва зо'рг'а ё'лкира қилиб қайтиб кеволар эди! Умуман ишларида барака бо'лмаган Онамиз бозорда савдо қилиб ро'зг'ор тебратганлар, Ҳозирда Оллоҳга шукур бизни я'ни фарзандларини ишларимиз яхши уйимизни тиклаб уйландик! фарзандлик бо'лдик! Оллоҳга шукур ҳамамиз намоз о'қиймиз, Лекин Отамиз ҳалигача о'ша о'ша ҳунарини ташлагани ё'қ! Ба'зи ба'зида жум'а намозига бориб кечкипайт яна ичиб келади, рамазонда ро'за тутса ҳам эрталаб саҳарлик қилиб кечкипайт яна маст бо'либ жанжал ко'таради! Онам асаблари дош беролмаяпти о'зини олдириб қо'яяпти! Ора кунда ичкилик ичиб маст бо'либ бутун маҳаллага эшиттириб жанжал ко'тариб ҳамани ҳатто келинларини ҳам дилини ог'ритиб тинчимизи бузади! Насиҳат қиладиган Ота-онаси ё'қ!Шунга Оллоҳдан Отамизга иймон, инсоф тилаяпмиз! Ҳазрат шунга қандай ёл тутишни билмаяпмиз! Отамизни рози қилиш учун қо'лимиздан келганини қиляпмиз! Онамни сабри тугади касал бо'либ қолаяпти, мени бошқа ҳонадонга олиб чиқиб кет деяпти! Отамизни ҳафа қилиб қо'йишдан қо'рқяпмиз! Бу ҳолатда нима қилишимиз керак! Илтимос маслаҳат беринг! Ноо'рин савол берган бо'лсам узр, лекин бошқа ишончли маслаҳатго'йимиз ё'қ!Оллоҳ сиздан рози бо'лсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ отангизга инсофу тавфиқ, рушду ҳидоят берсин. Онангизни бошқа хонадонга олиб чиқиб халос қилишингиз яхши. Аммо отангизга қаттиқ гапирманглар. Гуноҳ ишларга буюрса, узр айтинглар. Бундай ҳолатда онангиз ариза бериб никоҳни бузишга ҳақли.

Топ рейтинг www.uz Openstat