Ассалому алайкум!
Ҳурматли устозлар саволим шундан иборатки: Бобомни тутмаган рўзаларининг фидяси хамда деҳқончиликнинг ушрини бериладиган суммасини аниқладим. Энди мани бировда шу суммадан кўпроқ оладиган ҳақим бор лекин у кишини беришга имконияти йўқ шунинг учун ҳақими олмасдан бу мани бобомни номидан фидя ва деҳқончилик ушри десам бўладими?
Жавоб учун олдиндан раҳмат. Дин учун қилаётган ишларингизга Оллоҳ қувват берсин.
Ва алайкум ассалом! Ажратиб, қўлига бериб, қарзингизни ундан қайтариб олишингиз мумкин. Ундаги бор ҳаққингизни кечиб юборишингиз билан фидялар адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!