Ассалому алайкум шайх жаноблари мени бермоқчи бўлган саволим қуйидагича акам Россияда бир мусибатга учради шунда ака эсон омон келса сентябрь-октябрь ойларида қуй олиб қурболик қиламан деб ичимга тугиб қуйувдим. Аллохга шукур акам эсон-омон қайтиб келдилар ва онамлар хам ўғлим келса садақа чиқараман деб битта катта қуй олиб 25 га бўлиб бева бечораларга тарқатдик. Шунда онамга мен хам акам келсалар қуй атайман деб тугуб қуйувдим десам ўғлим қуйни олгин шу қуйни Қурбон ҳайъитикуи қурболик қилиб тарқатамиз дедилар. Мен дадамга 100 $ доллар ташлаб ўзингиздан қўшиб қуй олинг кейин пулини юбораман деб ташлаб келдим. Мени қинаётган масала акам эсон омон келса қурбонлик қиламан деб айтган эдим энди бўлса қурбон ҳайъитига сўймоқчиман шу тўғрими.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Тўғри эмас. Сиз назр қилгансиз. Иккиси алоҳида нарсалар.