Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиёматда сўраб оламан деса

19:31 / 04.08.2023 | MhmdYSfya | 357

Ассалому алайкум! Болалар массажи устаси ўзининг сентерига мени шартнома асосида ишга олдилар (шартнома: билимни пул эвазига эмас, текинга ўргатди ва шу билимимни кўчада бошқа болаларга қўлласанг, массаж қилсанг норозиман дедилар) мен у сентердан 1 йилга яқин ишлаб кетдим ишдан, ночорлар илтимос қилишганида эса, Устозимдан телефон орқали розичилик сораб массаж қилиб бердим. Энди саволим шуки: мен ўзим ҳам болалар массаж сентери очмоқчиман, ва Устозимдан энди ҳақ эвазига ўқиб (рози бўлсалар агар) шогирт тушиб болалар массаж сентери очмоҳчиман. Агар йўқ мен рози бўлмайман десалар, бошқа массаж усталарида шогирт тушиб, сертификат олиб ўзим Болалар массаж сентери очсам бўладими? Норозиман деган гапи қанчалик ўринли бу ерда қанчалик аҳамияти катта, билим берсаю бошқасида қўлламайсан деса, биз у билимни фақат унинг сентерида қўллай олсак, бир умр унинг қўлида ишлай олмаслигимиз ҳам аниқку. Менга ўйлашга тиним бермаяткан ҳолат: Устозим болалар массажи мастери қилди ва буни бошқа сентер очиб қўлласанг норозиман дегани жуда ўйлантиряпти. (Текинга ўргатганлиги учун) Пул эвазига органганлар хохлаганингни қилавер деб норозиман демаганлар. Биз эса шартнома асосида олинганимиз учун шундай шартлар қўйилган. Бошқа ўқув марказларидаги устозларга шогирт тушиб ўрганиб сертификат олсам ва болалар массаж сентери очсам, биринчи устозимдан ўрганган билимларни ҳам қўллайверсам норозиман деган гаплари қиёматда бизга қарши бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизга ўргатган массаж услубини шахсан ўзи кашф қилган бўлса, айтган гапи тўғри. Ундай бўлмаса қўллашингизга чеклов қўя олмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat