Ассалому алайкум! Бир яқин акамиз солиҳа аёлга уйланмоқчи ҳамма тараф рози тўй бўлиш арафасида. Бизни қийнаган масала келин бўлмиш аввалги турмушидан 5 ой ўтиб ажрашган. Сабаб опа-сингил бир жойга, ака-укаларга турмушга чиққан. Сингилни оиласидаги муносабатлар ёмонлашиб келишмовчилик чиқиб талоғини олган. Опаси ҳам шу жанжал ичида уйига келиб қолган. Опасини эри унга талоғини бермаган синглиси сабаб опа ҳам уйига келиб қолган. Опа сингил ота уйида фарзандли бўлган. Сингил расмий ажрашган. Опа расмий ҳам ажрашмаган талоқ ҳам олмаган. Бу воқеага 10 йилдан ошди. Эри фарзанди борлигини билиб ҳам хабар олмаган ва бошқа турмуш қилиб фарзандли бўлиб кетган. Бу ёқда опа 1 фарзанди билан 10 йилдан буён яшаб келмоқда экан. Савол: келин турмушга чиқса бўладими ёки талоғини олиб идда сақлаши керакми? Олдинги эри билан 10 йилдан буён кўришмайди ҳам хабарлашмайди ҳам. Баъзи қори домлалар идда ўтирсин дейишмоқда, базилари эса идда ўтириши шарт эмас демоқда. Биз шунга иккиланиб қолдик, нима қилсак бўлади. Иддасини кутайликми ёки тўйни қилиб юбораверсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввал эридан талоқ берганини аниқлаш керак. Агар ўша пайтда талоқ берган бўлса шу 10 йил ичида иддаси чиқиб бўлган бўлади. Агар талоқ бермаган бўлса талоғини олиши ва иддасини ўтириши шарт бўлади. Валлоҳу аълам!