Ассалому алайкум! Бир қариндошим эрга тегди ва эри четга пул ишлаш учун кетди уларни бир фарзанди бор эди. Эри аёли ва фарзандга бе этибор рўзғорга пул ташамас қўнғироқ ҳам қимасди. У йигит жуда бузуқи, одамларни ҳақини ейдиган бузуқи бола эди. 2 йиллар ўтиб уни топиб оиланга эътибор қил пул таша камини тўлдир бўмаса ажраштирамиз дедик. Кўп шунақа огоҳлантирдик қимади оҳиргисига уйга қайт ё ажрашади дедик қайтмади ҳам ўзи ичкиёв эди. Кейин у оила ажрашиб аёл бошқа эрга тегди эски талоқ бермаган бўлсахам эрга тегяпти оилангни сақла кел дедик кемади. Ўртадаги никоҳ нима бўлган? Янги эрига у аёл ҳалолми? Ҳалол бўлмаса нима қилсак бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри иш қилинмабди. Шариатимизда талоқ ёки талоққа далолат қиладиган бирор гап айтилмаса ўз-ўзидан талоқ тушиб қолмайди. Талоқ олиб идда ўтирмай туриб бошқасига ўқитган никоҳи боғланмаган. Никоҳсиз алоқалар эса зинодир. Ўша киши қариндошингиз билан яшаш нияти бўлмаса талоқ берсин. Ушлаб туриб зулм қилмасин. Талоғини берса кейин у аёл иддасини тўла ўтириши ва кейин бошқасига никоҳланиши жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!