Ассалому алайкум! Ҳурматли шайҳ ҳазратлари. Бизни масжидда жуда кўп миллат вакиллари намозга келишади. Шу жумладан жуда кўп ҳолатлар бизни ажаблантиради. Кеча бир Суданлик намозҳонимиз таровеҳ ўқиётганимизда кечикиб келиб ўзини хуфтон номизини фарзини бизни жамоатга қўшилиб ўқиб олди. "Мақсадим-жамоат савобини олиш"- деб қўйди.
- Уларнинг мазҳабида бир намозни ўқиётган кишига бошқа намозни ўқиётган киши иқтидо қилса бўлади. Сизлар ажабланманглар. Ўз мазҳабларингизни ушланглар.